Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Геологлар учун фахрий унвон таъсис этилди

03.12.2020

Рус тилида ўқиш

30.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-650-сон Қонун эълон қилинди. 

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони қуйидагиларга берилади:

  • геология, геофизика, гидрогеология, топография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига;
  • илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига.

 

Ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлар унвон берилиши учун асос ҳисобланади.

 

Фахрий унвон билан тақдирланган шахсларга диаметри 30 мм ва қалинлиги 2,2 мм бўлган доира шаклидаги 925 пробали кумушдан тайёрланган кўкрак нишони берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Хизмат кўрсатган» фахрий унвони берилган касб усталарига ҳар ойда иш ҳақига ёки пенсияга 1,6 БҲМ («хизмат кўрсатган артист»ларга – 1,8 БҲМ) миқдорида устама тўланади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум