Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ГЭС қуришга хорижий мутахассислар жалб этилади

05.06.2017

Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ–2972-сон Қарори билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси (рус тилидаги матнда берилган) маъқулланди ҳамда унинг кузатув кенгаши тузилди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 18.05.2017 йилдаги ПФ–5044-сон Фармонга мувофиқ тузилган (батафсил кўринг).

 

Умумий мажлисида сайланган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари, лавозимга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар ҳамда тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарлари мақомига тенглаштирилади.

 

 Компанияга қуйидагиларга рухсат берилди:

  • инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда республикамизда ва хорижда, шу жумладан, хорижнинг етакчи инжиниринг, консалтинг ва қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда консорциумлар ва ихтисослашган шўъба корхоналар ташкил этиш;
  • янги гидроэлектростанциялар қуриш ва фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилишда қатнашишга хориж мутахассисларини доимий ва вақтинчалик асосда жалб этиш, уларнинг фаолиятига тўланадиган ҳақни шартнома асосида эркин конвертация қилинган валютада тўлаш.

 

«Ўзбекгидроэнерго» АЖга гидроэнергетика соҳасида идоравий бўйсунувидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда ҳамда уларни республикамизнинг олий таълим муассасаларида ва касб-ҳунар коллежларида тайёрлашни ташкил қилиш бўйича масъул орган вазифаси юкланди.

 

Компания Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 22-уйнинг 5-қаватли маъмурий биносига жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.


 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум