Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговый комитет запустил сервис официальных разъяснений Инструмент для бухгалтера: как реестры Агентства по делам неплатежеспособности защитят компании от рискованных сделок Когда при оказании услуг нерезиденту нет НДС
К сожалению, такой публикации не существует.

Қонунчиликдаги янгиликлар

Маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда

Маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда

"Ижодга инвестиция" давлат мақсадли жамғармаси истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳар йили 200 млрд сўм олади. Шунингдек, уй-жой, тиббий хизмат, миллий чолғу асбобларини сотиб олиш учун субсидиялар кўзда тутилган.

Маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли танловлар ғолиблари тақдирланади

Маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли танловлар ғолиблари тақдирланади

Нуфузли танловларда иштирок этаётган маданият, санъат ва адабиёт арбобларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди. Халқаро мусобақалар ғолиблари 300 млн сўмгача пул мукофоти олишлари мумкин, уларнинг ўқитувчилари ва концертмейстерларига эса қўшимча тўловлар кўзда тутилган.

Экспорт ва импорт квоталари: уларни тақсимлашнинг янги қоидалари

Экспорт ва импорт квоталари: уларни тақсимлашнинг янги қоидалари

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгандан кейин маҳсулотлар экспорти ва импорти қандай ҳолларда чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Квоталарни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тартиби ўрнатилди.

Йирик шаҳарсозлик лойиҳаларига қўшимча имтиёзлар берилади

Йирик шаҳарсозлик лойиҳаларига қўшимча имтиёзлар берилади

Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш учун махсус шароитлар жорий этилмоқда. Инвесторлар учун фойда солиғининг имтиёзли ставкаси белгиланади, айрим лойиҳалар 20 йил муддатга мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади ҳамда бошқа солиқ имтиёзлари берилади.

Еттита Миллий беш йиллик дастурнинг мақсадли йўналишлари белгиланди

Еттита Миллий беш йиллик дастурнинг мақсадли йўналишлари белгиланди

Президентнинг ПФ-242-сонли Фармонида аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакатни ривожлантиришга қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш кўзда тутилган. Асосий вазифалар орасида 2 миллион юқори даромадли иш ўрни яратиш, барча суғориладиган ерларни сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олиш, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш ҳамда суд мустақиллигини мустаҳкамлаш бор.

Кредитлар ва микроқарзлар рекламасига янги талаблар жорий этилмоқда

Кредитлар ва микроқарзлар рекламасига янги талаблар жорий этилмоқда

ЎРҚ-1187-сон Қонун билан «Реклама тўғрисида»ги Қонунга молиявий ва суғурта хизматлари истеъмолчиларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда кредитлар ва микроқарзларни реклама қилишда реклама майдони ёки эфир вақтининг камида 10 фоизини эгаллайдиган эҳтимолий молиявий хатарлар тўғрисидаги огоҳлантириш бўлиши керак. Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта борасидаги саводхонлигини оширишга қаратилган маълумотлар ижтимоий рекламага алоқадор деб топилди.

Криминоген вазият устидан рақамли назорат жорий этилмоқда

Криминоген вазият устидан рақамли назорат жорий этилмоқда

Хавф омилларини аниқлаш, жиноятчилик динамикасини прогноз қилиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирларини назорат қилиш имконини берувчи Криминоген маълумотлар ягона платформаси яратилади. Пилот режимида тизим 2027 йил якунига қадар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ишлай бошлайди. 2028 йилдан эса уни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш режалаштирилмоқда.

Волонтёрлик кадрлар захирасига ва ишга киришга ёрдам беради

Волонтёрлик кадрлар захирасига ва ишга киришга ёрдам беради

Фаол волонтёрлар давлат органларининг кадрлар захирасига киритилади, волонтёрлик фаолияти учун эса эҳтиёжларга сарфлаш мумкин бўлган «ижтимоий токенлар» ҳисобланади. «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилмоқда.

Жарима 60 кунда тўланмаса, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кунда тўланмаса, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади

ИИВ йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги янги йўриқномани тасдиқлади. Баённомалар планшетда электрон шаклда расмийлаштирилади, бир йил ичида 12 дан ортиқ жарима балларини тўплаган ҳайдовчиларнинг иши эса автоматик равишда судга юборилади.

Сув омборлари ҳудудида туризм объектларини ташкил этишга доир талаблар белгиланди

Сув омборлари ҳудудида туризм объектларини ташкил этишга доир талаблар белгиланди

Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда туризм хизматларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Дам олувчиларнинг хавфсизлиги, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва экологик инфратузилмага оид талаблар белгиланди.

Қорақалпоғистонда 5 млрд доллар инвестиция жалб этиш ва 513 мингта иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда

Қорақалпоғистонда 5 млрд доллар инвестиция жалб этиш ва 513 мингта иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 2027 йилда инвестициялар ҳажмини икки бараварга ошириб, 5 млрд долларга етказиш, экспортни 550 млн долларга ошириш, 513 минг кишини иш билан таъминлаш ҳамда янги саноат, қишлоқ хўжалиги ва IT-лойиҳаларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади

Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади

Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.

Техноген фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарарни баҳолаш ва қоплаш қандай амалга оширилади

Техноген фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарарни баҳолаш ва қоплаш қандай амалга оширилади

Техноген авария ва ҳалокатлар натижасида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш механизми тасдиқланди. Бу мақсадлар учун махсус компенсация фондлари ташкил этилади. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига БҲМнинг 500 бараваригача, оғир тан жароҳати олган жабрланувчиларга эса соғлиққа етказилган зарарнинг оғирлик даражасига қараб БҲМнинг 200 бараваригача бир марталик тўлов назарда тутилган.

Тиббиётга аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади

Тиббиётга аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади

Президент қарори билан давлат тиббий хизматларини кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилишнинг янги механизмлари назарда тутилган. 2027 йил 1 январдан бошлаб аутсорсинг шартларида клиник ва ёрдамчи хизматларни харид қилишнинг янгиланган тартиби жорий этилади, 2030 йилгача эса уларнинг улушини 30 фоизга етказиш режалаштирилган.

Экстремизм учун жавобгарлик чоралари ўзгартирилди

Экстремизм учун жавобгарлик чоралари ўзгартирилди

Экстремистик ташкилотларда иштирок этиш ва уларни тузганлик учун энди турлича жазо белгиланди. Экстремистик материалларни биринчи марта тайёрлаш ва сақлаш учун эса маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Адлия вазирлиги экстремистик ташкилотлар ва материалларнинг электрон реестрини юритади.

Мукофот жамғармаси 5 млн АҚШ доллари бўлган халқаро стартаплар танловини ўтказишга тайёргарлик бошланди

Мукофот жамғармаси 5 млн АҚШ доллари бўлган халқаро стартаплар танловини ўтказишга тайёргарлик бошланди

2027 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистонда хорижий инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва мамлакат стартап тизимини ривожлантиришга қаратилган "Land of Startups" ("Стартаплар макони") халқаро танлови ўтказилади. Танлов сунъий интеллект, молиявий ва рақамли технологиялар, креатив саноат ва саноат ечимлари каби бешта йўналишни қамраб олади.

Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади

Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади

Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.

Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади

Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади

2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.

Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади

Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.

Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда

Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда

Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2026 йилдаги 598-сон қарори билан IT- мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг стартап лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва "Yoshlar Ventures" венчур фонди орқали қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш назарда тутилган.