Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гидроэнергетика соҳаси ислоҳ қилинади

03.04.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.03.2023 йилдаги “Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2030 йилга қадар гидроэнергетиканинг умумий қувватини 4 999 МВтга етказиш, шу жумладан қўшимча 2 311 МВт ҳамда хусусий инвесторлар иштирокида 615 МВт қувватларни яратиш;
  • 2023 йилдан бошлаб қуйидаги қўшимча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш:

– Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 876 МВт бўлган Юқорипскем, Қоронғитўғай, Толдиқсой гидроэлектрстанцияларини, Ойгаин гидроэлектрстанциялари каскадини ҳамда Юқорипскем гидротўплаш электр станциясини қуриш;

– Наманган вилояти Норин дарёсида умумий қуввати 225 МВт бўлган Норин гидроэлектрстанциялари каскадини қуриш;

– Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида умумий қуввати 264 МВт бўлган Юқоритўполанг гидроэлектрстанциялари каскадини қуриш.

 

2023-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 2023-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш ва гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини оширишнинг янгиланган мақсадли кўрсаткичлари;
  • Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва 2023-2027 йилларда амалга ошириладиган умумий қуввати 748,5 МВт бўлган 9 та инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • 2024-2030 йилларда мавжуд гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш, гидроэлектрстанцияларнинг янги қувватларини яратиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган 47 та инвестиция лойиҳалари рўйхати;
  • Кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2023-2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар рўйхати.

 

Ўрнатилаётган тартибга мувофиқ "Ўзбекгидроэнерго" АЖда қуйидагиларни назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойиллари жорий этилади:

  • экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ва 2025 йилга қадар ESG рейтингини олиш;
  • Жамият тизимида корпоратив ва стратегик маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, шунингдек, кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 4 нафарга етказиш;
  • 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб экологик стандартларга мувофиқ ахборотларни ошкор этиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • 2023 йил 1 июлдан бошлаб соҳадаги етакчи чет эл компаниялари билан "бенчмаркинг" усулида таққослаш орқали Жамиятнинг операцион самарадорлигини ошириб бориш.

 

Бундан ташқари, 2024 йил якунига қадар "Гидроэнергетика соҳасини рақамли трансформация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум