Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

"Ғиждувон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилди

18.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 17.11.2021 йилдаги "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-13-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан "Ғиждувон" ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш учун Пешку тумани ««Жонгелди» МФЙдаги ва Қоровулбозор тумани «Бўзачи» МФЙдаги 100 гектардан бўш турган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа ер тоифасига ўтказилади. Мазкур ер участкалари давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда, "Ғиждувон" ЭИЗ дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

 

"Ғиждувон" ЭИЗнинг янги ҳудудларида устувор равишда қурилиш саноатини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилади.

 

"Ғиждувон" ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан янги ташкил этиладиган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Президентнинг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

 

"Ғиждувон" ЭИЗга ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2021 йилдан кучга кирди.
 

Эльмира Сиразиева.