Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гумонли ва шубҳали банк операциялари: янги мезонлар

30.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига тузатишлар киритилди (25.10.2018 йилда 2886-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Улар 3 ой ўтгач амал қила бошлайди. 

 

Бир марталик операциялар амалга оширилганда мижозларни лозим даражада текшириш учун асослар рўйхатига қўшимча киритилди. Банклар 500 ЭКИҲга тенг ёки ундан ошадиган суммадаги Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини сотиб олаётган жисмоний шахсларни текширишлари шарт бўлади. Бундай тангаларни сотиб олиш тартиби ҳақида батафсил – бу ерда. Бундай операциянинг бир вақтда ёки бир ой давомида кўп маротаба амалга оширилиши шубҳа уйғотади (2-жадвалга қаранг).

 

Маълумот учун. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

  • тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни; 
  • мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
  • ўрнатилган иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларнинг мақсади ва характерини ўрганишни;
  • мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.

 

Гумонли ва шубҳали банк операцияларининг рўйхатларига тузатиш киритилмоқда. Гумонли операциялар сирасидан иккитаси чиқариб ташланиб, биттаси қўшилмоқда (1-жадвалга қаранг). Шубҳали операциялар сони бештага кўпаймоқда, амалдагиларидан биттаси чиқариб ташланмоқда (2-жадвалга қаранг).

 

1-жадвал.

2019 йил 27 январдан қуйидаги банк операциялари

гумонлилар сирасидан чиқариб ташланади

гумонли деб тан олинади

мижоз томонидан аввал келишилган операциянинг амалга ошириш схемасига унинг амалга оширилиши бевосита бошланишидан олдин, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг ҳаракат йўналишига тааллуқли бўлган муҳим ўзгартиришлар киритилиши

пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши

норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари қарорлари билан амалга оширилган операциялар бундан мустасно

 

2-жадвал.

2019 йил 27 январдан қуйидаги банк операциялари

шубҳалилар сирасидан чиқариб ташланади

шубҳали деб тан олинади

фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки террористик ташкилотлар томонидан назорат қилинаётган ёхуд улар билан чегарадош бўлган ҳудудларда 30 кун давомида банк пластик картаси орқали ЭКИҲнинг 100 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган умумий суммада нақд пулларни ечилиши ёки маҳсулотлар (хизматлар) учун пул тўланиши

норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши

операция бажарувчи томонлардан бири фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса (мамлакатлар ва туманлар рўйхати Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тақдим қилинади)

террористик тусдаги жиноятни содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахсларнинг операциялари (шахслар рўйхати Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тақдим қилинади)

янги ташкил этилганига 3 ойдан кўп бўлмаган юридик шахс – мижознинг унинг фаолияти характерига мувофиқ бўлмаган мақсадларда пул айланмаси ЭКИҲнинг 20 000 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошса

жисмоний шахслар томонидан бир вақтда ёки 1 ойдан ошмаган муддат давомида кўп маротаба ЭКИҲнинг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг сотиб олиниши

 

Бироқ киритилган ўзгартиришлар шу билан чекланмайди. Бир қатор операциялар бўйича операцияни гумонли ёки шубҳали деб ҳисоблашга (қуйидаги жадвалга қаранг) асос бўлувчи мезон ва аломатлар (операция суммаси, амалга ошириш даври) ўзгартирилмоқда.

 

Операциянинг характери

2019 йил 27 январгача

2019 йил 27 январдан

Гумонли операцияларнинг мезонлари ва аломатлари

мижоз томонидан бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши

белгиланмаган

500 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

 

юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши

500 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

1 000 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши

500 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

1 000 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

мижоз томонидан унинг ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини нақд кўринишда ечиш учун мазкур маблағлар келиб тушган санадан 3 банк куни ичида мурожаат қилиши

100 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

500 ЭКИҲ ёки ундан ортиқ

Шубҳали операцияларнинг мезонлари ва аломатлари

жисмоний шахслар томонидан (шу жумладан, бир нечта жисмоний шахслар томонидан бир контрагент номига), шу жумладан, пул ўтказмалари тизимлари орқали бир вақтда ёки кўп маротаба ЭКИҲнинг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасида чет элдан жўнатилган пул маблағлари олиниши ёки чет элга пул маблағлари жўнатилиши

3 ойдан ошмаган муддат давомида

1 ойдан ошмаган муддат давомида

жисмоний шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бир вақтда ёки кўп маротаба ЭКИҲнинг 500 баравари миқдорига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада чет эл валютасидаги пул маблағлари сотилиши, сотиб олиниши ёки халқаро тўлов карталаридан ечиб олиниши

3 ойдан ошмаган муддат давомида

1 ойдан ошмаган муддат давомида

 

Маълумот учун: гумонли ва (ёки) шубҳали операциялар аломатлари аниқланганда банк ходимлари ўтказилаётган операция тўғрисида қўшимча маълумот беришни сўраб мижозга мурожаат қиладилар, кейинчалик улар батафсил ўрганилади. Агар шубҳалар тасдиқланса, банк Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига бу ҳақда хабар беради, мижоз билан кейинги муносабатлар эса мураккаблашади ёки уларга умуман барҳам берилади.

 

Ўзбекистон банкларининг норезидент-банклар ва халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан муносабатлари бироз соддалаштирилади. 50 ЭКИҲгача (ҳозир – 25 ЭКИҲгача) бўлган сумма ўтказилаётганда банкларимиз минимал ҳажмдаги ахборот: Ф.И.О., агар операция жараёнида мижознинг ҳисобварағи ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақамини талаб қиладилар. Агар ўтказма суммаси 50 ЭКИҲдан ортиқ бўлса, қўшимча равишда паспорт ёки унинг ўрнини босадиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами, шунингдек жўнатувчининг яшаш манзили ёки туғилган санаси ва жойи ҳақидаги маълумотлар тақдим этилиши талаб қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум