Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

“Ҳаётий давр шартномаси” қандай тузилади

13.03.2024

Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2024 йилдаги «Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 116-сон қарори қабул қилинди.

 

“Ҳаётий давр шартномаси” асосида ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом мазкур шартномалар асосида ишлаш тартиби ва йўналишлари, шартномаларни тузиш ва уларнинг реестрини юритиш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун:  пойтахтда айрим объектлар (тўлиқ рўйхат – шу ерда) негизида “Тошкент инвест компанияси” АЖ (кейинги ўринларда – Компания ) томонидан қиймати 1 млн АҚШ долларигача бўлган ДХШ лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Компанияга айрим йўналишлар бўйича (рўйхат – бу ерда) объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни давлат харидлари доирасида “Ҳаётий давр шартномаси” асосида битта тадбиркор билан ҳамкорликда амалга оширишга рухсат этилган.



“Ҳаётий давр шартномаси” қуйидаги йўналишларда тузилади:

  • автомобиль йўллари, шу жумладан, йўлбўйи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш;
  • коммунал хўжалиги соҳасидаги объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш;
  • ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларни сақлаш;
  • дастурий таъминотларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва келгусида қўллаб-қувватлаш.

 

Тегишли давлат органи (ташаббускор) Компанияга “Ҳаётий давр шартномаси” аосида лойиҳани амалга ошириш ҳақида буюртмани тақдим этади.

 

Компания томонидан лойиҳани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиниб, амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ижрочилар танланиб шартномалар имзоланиди.

 

Шартномалар рўйхати махсус порталда юритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.03.2024 йилдан кучга кирди.
 
 

Собир Нурбердиев