Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

«Ҳаж ва Умра» ягона портали ишга туширилади

22.04.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 21.04.2025 йилдаги  «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон имзоланди.

 

2025 йил 1 сентябрга қадар "Ҳаж ва Умра ягона портали" ишлаб чиқилади. Унда "Ҳаж" тадбирларига бораётган фуқароларнинг ягона электрон навбатини, шунингдек, "Умра" тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси деб номланади.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний маърифат соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтига айлантирилмоқда.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган. 

 

Собир Нурбердиев


.

Валюталар курси

2026-09-22
  • USD:11809.82 (+0.00) сум
  • EUR:13569.48 (+0.00) сум
  • RUB:140.68 (+0.00) сум