Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқ таълимидаги ислоҳотларни иккита янги жамғарма қўллаб-қувватлайди

12.09.2018

Рус тилида ўқиш


Халқ таълими вазирлигида таркибий ислоҳотлар бошланди. Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3931-сон қарори бунга замин яратди.

 

Халқ таълими вазирлигининг (ХТВ) марказий аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Шайхонтоҳур кўчаси, 3-уйга кўчирилади.

 

Вазирликнинг вазифалари қайта кўриб чиқилиб, унга қуйидаги функциялар юклатилди:

  • умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада ошириш;
  • умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ умумтаълим муассасалари фаолиятига методик раҳбарлик қилиш;
  • ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини ошириш, умумтаълим муассасалари, шунингдек, халқ таълими тизими ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;
  • ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шаклларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, касбга йўналтириш, таълим ва тарбиянинг самарали усулларини жорий этиш;
  • умумтаълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш;
  • таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • педагог кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
  • Меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жамиятга интеграциялашувига кўмаклашиш ва ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ривожлантириш;
  • ривожланишида турли нуқсонлар бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия (шу жумладан, инклюзив таълим-тарбия) олишига хизмат қиладиган мослашув муҳитини яратиш, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини такомиллаштириш;
  • ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, миллий менталитетга ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
  • умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишини тизимли мониторинг қилиш;
  • умумтаълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларини касбга ўқитишни таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим муассасаларида бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш.

 

Қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қайта ташкил этиш чора-тадбирлари назарда тутилган, улар Халқ таълими вазирлиги муассасаларига ҳам, бошқа вазирликларга қарашли ташкилотларга ҳам дахл этади. Бу вазирлик негизида ўқув жараёнининг сифати такомиллаштирилишини таъминлай оладиган самарали тузилма барпо этиш имконини беради. Асосий ислоҳотлар жадвалда қайд этилган.

 

Қайта ташкил этиладиган бўлинмалар

Ислоҳотларнинг моҳияти

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар

Педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиладиган мустақил муассасалар сифатида ХТВ тизимига ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси

ХТВ тизимига ўтказилмоқда. Шу тариқа, мактабларни ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашга доир барча масалаларни вазирлик ҳал этади.

Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг методик хизмат бўлимлари, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбалари

Кам самарали бўлинмалар сифатида тугатилмоқда. Уларнинг ўрнига халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар тузилмасида методик хизмат бўлимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳузурида туманлараро умумтаълим муассасаларини методик таъминлаш марказлари ташкил этилади.

ХТВнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати

Қуйидаги вазифаларни ҳал этиш учун ХТВнинг марказий аппарати таркибида ташкил этилмоқда:

  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш;
  • халқ таълими муассасаларида ички назоратни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилишининг, шунингдек, Вазирлик тизими ходимлари томонидан касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва профилактика қилиш.

«Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК  

Янги ташкилот, у ишлар ва хизматларнинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари у билан лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузади. Ушбу шартномалар махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилиши шарт.  

 

Белгиланишича, 1.01.2020 йилгача халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштиришда буюртмачи функцияси «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУКнинг ҳудудий бўлинмаларига ўтади.

 

Бу – муҳим! ХТВ ва Қурилиш вазирлигига 1.03.2019 йилга қадар муддатда халқ таълими муассасалари бино ва иншоотларининг ҳолатини ялпи хатловдан ва техник кўрикдан ўтказиш ҳамда натижалари бўйича ушбу муассасаларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, мебель, инвентарь ва бошқа техника воситалари билан жиҳозлашнинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.

 

ХТВ ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази деб ўзгартирилмоқда.

 

ХТВга, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларга ҳамда умумтаълим муассасаларига Марказ билан мультимедиа таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва IT-технологияларни жорий этиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилди. Ушбу шартномалар махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилади.

 

 

Қарорда белгиланишича, Давлат бюджетининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш учун назарда тутилган охиригача фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари ҳисобига шакллантирилган қўшимча манбалари умумтаълим муассасаларини ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади. Шу билан бирга, мактаб таълимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш учун иккита жамғарма ташкил этилмоқда.

 

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси

 

Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этилмоқда.

Жамғармани шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

  • Давлат бюджетидан ҳар йили, ш.ж. 2018 йил сентябрь ойида, 100 млрд сўм миқдорида ажратиладиган маблағлар;
  • муассиси Вазирлик ҳисобланган корхоналар ихтиёрида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойда;;
  • умумтаълим муассасаларининг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг 100%и;
  • халқ таълими муассасалари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ва Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50%и;
  • халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар томонидан ташкил этилган халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 5%и;
  • халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 5%и;
  • Кўмаклашиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат хизматларни кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга (бундан кейин – нодавлат умумтаълим ташкилоти) кўрсатиладиган пулли хизматлардан олинадиган даромадларнинг бир қисми;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, ш.ж. норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

 

Шунингдек белгиланишича, 1.01.2019 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари Кўмаклашиш жамғармасига истеъмол нархларининг тегишли йилдаги прогноз индексига тенг коэффициентни қўллаган ҳолда ажратилади.

 

  • Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;
  • фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Вазирликда ишлаш учун жалб этиш;
  • Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар балансидаги бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;
  • Вазирлик ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш;
  • Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • Вазирлик ходимларига мамлакатда ва хориждаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаб бериш;
  • Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар.

 

Шунингдек белгиланишича, 2018–2020 йилларда Кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг камида 50%и халқ таълими тизимини ва умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнини рақамлаштириш бўйича харажатларни қоплашга йўналтирилади.

 

Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси

 

Ушбу жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлиб, 1.01.2019 йилдан фаолият юрита бошлайди.  

Жамғармани шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

  • Давлат бюджети параметрларида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасини молиялаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган маблағларнинг камида 6%и;
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг, ш.ж. норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • Ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
  •  умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, ш.ж. зарурат бўлганда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар ташкил этган ҳолда кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;
  • замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, компьютер техникаси ҳамда ўқув ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари, шунингдек, ўқув мебели ва анжомлари билан жиҳозлашни (қўшимча жиҳозлашни) молиялаштириш;
  • жамғарманинг ижроия дирекциясини Вазирлик томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига мувофиқ таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19