Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқаро автомобилда ташишга рухсатнома бериш учун йиғим пасайтирилди

10.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Миллий ташувчиларни давлат томонидан молиялаштириш, турли имтиёз ва преференциялар бериш орқали халқаро юк ташиш ривожлантирилади (7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарор).

  

Ташувчилар молиялаштирилади

 

Юкларни халқаро ташиш учун катта юк транспорти, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда миллий ташувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. 2019-2021 йиллар даврида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси:

 

а) кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплашга:

  • миллий валютадаги кредитлар бўйича - улар томонидан белгиланган ставканинг 25%и миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • хорижий валютадаги кредитлар бўйича - белгиланган ставканинг 40%и, бироқ 3 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация беради;

 

б) банкларнинг кредитлари бўйича -  кредит суммасининг 50%игача, бирок 2 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик беради.

 

Кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган даврда ҳар йили хорижий молиявий институтларнинг камида $100 млн миқдоридаги узоқ муддатли кредитлари жалб қилинади.

 

Гаров, амортизация ва экспертиза: янги қоидалар

  

Шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:

биринчидан, ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 4 йилдан ортиқ муддат ўтмаган катта юк автотранспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чикарилган пайтидан бошлаб 6 йилдан ортиқ муддат ўтмаган тиркамалар ва ярим тиркамалар банклар томонидан уларни кредитга сотиб олишда ҳар икки томоннинг розилиги билан гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин;

 

иккинчидан, солиқ солиш мақсадида:

  • йўл қўйилиши мумкин бўлган юқори массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари);
  • ўтиргичли тягач (шатак), шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик чекланган амортизация нормаси 10%ни ташкил этади;

 

учинчидан, миллий ташувчиларга сотиш учун катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни импорт қилиш техник топшириқларни Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертиза қилмасдан ва рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширилади.

 

Рухсатнома арзонлашди

 

1 та автотранспорт воситаси ҳисобига юк ташиш бўйича хизматлар экспортидан бир йилда $20 мингдан ортиқ тушум олган миллий ташувчиларга уларнинг аризаси бўйича халқаро ташишларда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига чораклар бўйича тақсимланган рухсатномалар сони доирасида халқаро автомобилда ташишга аниқ бир давлатнинг 2 та рухсатномаси берилади. Ташувчи томонидан олдинги ҳисобот йилида халқаро автомобилда ташишга олинган хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномалар сонининг камида 70%идан фойдаланиш мажбурий шарт ҳисобланади.

 

Бунда хорижий ва (ёки) кўп томонлама рухсатнома берилганлиги учун йиғим миқдори ЭКИҲнинг 1/3 дан 1/4 гача пасайтирилди.

 

Валюта “нақд”, ҳайдовчиларга қоплаш – мумкин

 

Миллий ташувчиларга (резидентларга):

  • норезидентлардан Ўзбекистондан ташқарида нақд хорижий валютани транспорт экспедицияси шартномалари (юкларни ташиш) бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига олишга рухсат берилди. Олинган сумма Ўзбекистон банкларида очилган ўзининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади. Халқаро товар-транспорт юк хати халқаро ташишлар бажарилганлигининг тасдиғи ҳисобланади;
  • юкларни халқаро автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларга хизмат сафарида, шу жумладан, йўлда бўлган вақтда улар томонидан турар жой ижараси ва суткалик харажатларни ҳар бир сутка учун тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этмасдан умумий тўлов шаклида қоплашга рухсат берилди. Қоплаш миқдори Ўзбекистон ҳудудида бўлган вақт учун - ЭКИҲнинг 50%игача, Ўзбекистондан ташқарида бўлган вақт учун - $60 гача бўлган миқдорни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16