Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқаро автоташишларга рухсатномалар қандай берилади

24.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги 202-сон қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

2016 йилда сайтимизда шунга ўхшаш мазмундаги ҳужжат лойиҳаси шарҳи эълон қилинган эди. Лойиҳа билан солиштирганда, қабул қилинган ҳужжат билан тасдиқланган рухсат бериш тартибига катта ўзгартиришлар киритилмаган. Унинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

 

Автомобилда юк ёки йўловчиларни халқаро ташиш Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ бир марталик рухсатномалар асосида амалга оширилади:

  • миллий – хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб ўтишига;
  • хорижий – миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасининг хорижий давлат ҳудуди бўйлаб ўтишига.

 

Ҳар йили Ўзбекистон ва хорижий ваколатли органлар ўртасида уларнинг бланкалари айирбошланади.

 

Рухсатномалар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан қуйидагилар учун берилади:

  • икки томонлама юк ташиш;
  • транзит юк ташиш;
  • учинчи давлатга/дан юк ташиш;
  • икки томонлама/транзит юк ташиш;
  • номунтазам икки томонлама қатновларда йўловчиларни ташиш;
  • номунтазам транзит қатновларда йўловчиларни ташиш;
  • номунтазам икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни ташиш.

 

Ҳар бир берилаётган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун ЭКИҲнинг 1/3 қисми миқдорида (материал эълон қилинган санада 57 413 сўм) йиғим ундирилади. 

Маълумот учун: кўп томонлама рухсатнома – автотранспортнинг кўп томонлама рухсат бериш тизимига аъзо бўлган ҳар қандай давлат ҳудуди бўйлаб бир марталик ўтишига рухсатнома.

 

Эътибор беринг! Халқаро шартнома бўйича рухсатнома талаб этилмайдиган икки томонлама ва транзит ташиш халқаро товар-транспорт юкхати асосида амалга оширилади.  

 

Ҳужжатда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлаш ва миллий ташувчиларга рухсатномалар беришнинг босқичма-босқич схемаси батафсил тақдим этилган.

 

Бу – муҳим! Автомобиль транспортида хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.06.2018 йилдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум