Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистонга таклиф қилиш, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламентлари тасдиқланди. Аризаларни ЯИДХП ва ДХМ орқали топшириш мумкин.
Хориждаги ватандошларни таклиф қилиш ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди
Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади
2030 йил 1 январдан бошлаб фақат тегишли ихтисослик бўйича давлат рўйхатидан ўтган мутахассислар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади. 19.10.2026 йилдаги ВМҚ 577-сон қарори билан махсус имтиҳонлар ўтказиш, беш йил муддатга электрон гувоҳномалар беришни назарда тутувчи рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади
Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш ва ягона диагностика усулларини жорий этиш билан шуғулланадиган Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда. Ўқитувчилар ва ўқувчиларни текшириш ўқув йилида камида бир марта ўтказилиши режалаштирилган.
Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади
Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш ва ягона диагностика усулларини жорий этиш билан шуғулланадиган Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда. Ўқитувчилар ва ўқувчиларни текшириш ўқув йилида камида бир марта ўтказилиши режалаштирилган.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Вазирлик узлуксиз таълимнинг барча босқичларини мувофиқлаштиради, илм-фан ва олий таълим интеграциясини ривожлантиради, шунингдек, таълим сифатини баҳолашнинг рақамли воситаларини жорий этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун янги тузилмалар ташкил этилиши назарда тутилган.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.
Мода саноати халқаро даражага чиқмоқда
Президентнинг 16.10.2026 йилдаги ПҚ-378-сон қарорида мода, дизайн ва креатив иқтисодиёт соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун давлат олий таълим муассасаси – Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш кўзда тутилган. Ўқиш 2026/2027 ўқув йилидан бошланади, 2027/2028 ўқув йилидан эса енгил саноат корхоналари буюртмалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган дуал таълимни жорий этиш режалаштирилган.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асосларни, шунингдек жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Самарқандда зўравонликдан жабр кўрган болаларни ҳимоя қилиш учун "Нажот" маркази ташкил этилади
Самарқанд вилоятида бир қатор жиноят ишлари бўйича вояга етмаган жабрланувчилар иштирокидаги процессуал ҳаракатлар "Барнахус" модели бўйича ихтисослаштирилган "Нажот" марказида ўтказилади ҳамда 2027 йил 1 январдан бошлаб жабрланувчи ва гувоҳ болаларга махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар томонидан давлат юридик ёрдами кўрсатилади.
Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда
Президентнинг 13.10.2026 йилдаги ПҚ-371-сон қарори иссиқхона соҳасида энергия тежамкор ва «яшил» технологияларни кенг кўламда жорий этишга қаратилган. Ҳужжатда юридик шахслар учун ҳам, томорқа хўжалигини ривожлантираётган аҳоли учун ҳам жиддий солиқ имтиёзлари, электр энергияси учун субсидиялар ва имтиёзли молиялаштириш жорий этилмоқда.
2027-2028 йилларда болалар ва аёлларнинг аҳволи мониторинги ўтказилади
Болалар ва аёллар аҳволини миллий даражада баҳолаш учун кўп кўрсаткичли кластер кузатуви ўтказилиши режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 556-сон қарорига мувофиқ, уй хўжаликлари сўровлари БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда ўтказилади ва тадқиқот натижалари 2028 йил июль ойида эълон қилинади.
Логистика марказлари қуввати йилига 40 миллион тоннага етказилади.
Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 2026-2030 йилларга мўлжалланган янги чора-тадбирлар белгиланди. 2030 йил охирига келиб транзит ташиш ҳажмини 18,5 миллион тоннага, транспорт ва логистика хизматлари экспортини эса 3,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.





