Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Янги ўлчов бирликлари амалиётга қандай жорий этиладиИжара бўйича олдиндан тўловни ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттиришИжара бўйича олдиндан тўловни ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттириш

Ҳарбий-техник институтга танлов қандай ўтказилади

05.06.2018

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (1.06.2018 йилда 3019-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.


Эслатиб ўтамиз, ўрта маълумотли, хизматга қабул қилинувчилар учун белгиланган талабларга жавоб берувчи фуқаро ёшлар орасидан 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳамда ИИБ ходимлари орасидан 25 ёшгача бўлган республика фуқаролари ИИВ олий таълим муассасаларига қабул қилинади.

 

Миллий гвардия қўмондонининг қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғи асосида институтга ўқишга қабул қиладилар. Олий таълим муассасасига қабул жараёнини ташкил этиш учун 1 февралдан 31 августгача фаолият юритувчи қабул комиссияси тузилади. Танлаш тадбирлари 1 июндан 25 июнга қадар ўтказилади. Бу вақтда абитуриентлар  турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланмайди.



Танлов қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ҳужжатларни ўрганиш – қабул комиссиясининг тегишли аъзолари томонидан амалга оширилади. Абитуриент тақдим этган барча шахсий ҳужжатлар йиғмажилдда йиғилади ва белгиланган қоидалар бўйича текширилади;
  • психофизиологик ўрганиш – тасдиқланган методика бўйича автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир номзод билан индивидуал равишда алоҳида хонада, қўлларига электродларни улаш ва улар орқали 10 дақиқагача кичик қувватли электр импульслар узатиш йўли билан ўтказилади. Хусусияти 5 баллик тизим бўйича баҳоланади;
  • тиббий кўрикдан ўтказиш – махсус шакллантирилган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан Тинчлик ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича шахснинг институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Ўқишга яроқсиз деб топилганлар кейинги танлаш тадбирларига қўйилмайди;
  • ёзма иш (диктант) ўтказиш – номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида тасдиқланган методикага мувофиқ диктант кўринишида ўтказилади. Диктантнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Ишлар қилинган хатолар ва тузатишлар сонига қараб 5 баллик тизим бўйича баҳоланади;
  • компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш – электрон тест синовлари йўли билан. 1,5 соатга (90 дақиқа) 50 та тест саволи берилади. Тестлар умумий ўрта, ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълими ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади;
  • якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш – қабул комиссияси аъзоларининг номзод билан суҳбати (савол-жавоб) шаклида ўтказилади. Саволлар номзоднинг етакчилик фазилатлари, ақлий қобилиятлари, дунёқарашини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак. Жами 3 та савол ва жавоб бериш учун 10 дақиқа берилади. 

 

Ўтилган барча босқичлар натижалари бўйича тўпланган баллар умумлаштирилиб, ўртача арифметик балл чиқарилади. «3» ва ундан юқори баҳо олган номзодлар Давлат тест маркази ҳар йили 5 июлда ўтказадиган тест синовларини топширишга қўйилади.



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди. 

 


Ленара Хикматова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2023-02-03
  • USD:11295.23 (+0.00) сум
  • EUR:12423.62 (+0.00) сум
  • RUB:161.33 (+0.00) сум