Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлар қандай имтиёзлар оладилар «Халқ банки» тизимига ташкилотнинг СТИРи бўйича сўровномаларни қандай қўшиш керак Чет эллик шахс томонидан автотранспорт воситасини Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб киришни расмийлаштириш тартиби

Ҳарбий хизматчилар байрам арафасида мукофотланди

16.01.2018

Президентнинг  12.01.2018 йилдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Давлатимиз раҳбари давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшилаётган катта ҳисса тўғрисида тўхталди.

 

Хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун ҳарбий хизматчилар «Меҳнат шуҳрати» (2 киши), II даражали «Шон-шараф» (4 киши.), «Дўстлик» (2 киши), «Мардлик» (8 киши) орденлари ва «Жасорат» (30 киши), «Содиқ хизматлари учун» (26 киши) «Шуҳрат» (34 киши) медаллари билан мукофотланди.

 

Маълумот учун. Давлат мукофотларига лойиқ топилган шахслар бир йўла пул мукофоти билан тақдирланади, хусусан:

  •  «Меҳнат шуҳрати» ордени ЭКИҲнинг 40 баравари
  •  II даражали «Шон-шараф» ордени ЭКИҲнинг 20 баравари;
  • «Дўстлик» ордени ЭКИҲнинг 30 баравари
  • «Мардлик» ордени ЭКИҲнинг 15 баравари;
  • «Жасорат» медали ЭКИҲнинг 10 баравари;
  • «Содиқ хизматлари учун» ордени ЭКИҲнинг 10 баравари;
  • «Шуҳрат» медали  – ЭКИҲнинг 5 баравари

 

Олег Заманов.

 

.

Валюталар курси

2025-05-15
  • USD:12980.16 (+0.00) сум
  • EUR:14606.57 (+0.00) сум
  • RUB:161.63 (+0.00) сум