Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш аутсорсингга топширилади

30.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 942-сон Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларни овқатлантириш сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан аутсорсинг[1] шароитида Мудофаа вазирлиги бўлинмалари шахсий таркибини овқатлантиришни ташкиллаштириш кўзда тутилади. Яъни ушбу мақсадларда умумий овқатланиш корхоналари (аутсорсерлар) шартнома асосида жалб этилади.

 

Ўз навбатида, мазкур тизим сафарбарлик чақируви резерви батальонларида, ҳарбий таълим ва даволаш муассасаларида жорий этилади.

 

Аутсорсерларни саралаш

 

Аутсорсинг бўйича шартномаларни тузиш учун талабгорларни аниқлаш жараёнида умумий овқатланиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган ва ўз ташаббуси билан ошхоналар ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган корхоналар афзал кўрилади. Шунингдек, тегишли молиявий, моддий-техник ҳамда логистик базанинг мавжудлиги инобатга олинади.

 

Аутсорсерлар хизматига ҳақ тўлаш

 

Аутсорсерлар хизмати учун тўловни Мудофаа вазирлиги бир нафар ҳарбий хизматчи учун озиқ-овқат маҳсулотларига амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича овқатланиш нормасидан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Ушбу нархларнинг чекланган даражасини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдим этади.  

 

Аутсорсерлар хизмати учун устама 20%дан ошмаслиги ва уларнинг барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ва бошқалар) ўз ичига олиши керак. Ижара шартномаси асосида бериладиган ишлаб чиқариш бинолари, асбоб-ускуналар ва ошхона мебелларидан фойдаланганлик учун тўловлар “нуль” ставка бўйича белгиланади. Овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳарбий хизматчиларни овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш

 

Ҳарбий қисмлар жойлашган жойларга чиқиб, овқатлантиришнинг сифати, нарх белгиланиши бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш вилоятлар ва пойтахт ҳокимлари зиммасига юклатилди. Шунингдек, ҳокимлар аутсорсерларга озиқ-овқат маҳсулотларини бевосита фермер хўжаликларидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишларида кўмак беради.

 

Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг шахсий таркибини овқатлантиришни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби 1.04.2018 йилгача ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 28.11.2017 йилда кучга кирди.    


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 


[1] Аутсорсинг (инглиз тилидан таржимада – ташқи манба ва/ёки ресурсдан фойдаланиш) —ташкилот томонидан фаолиятнинг муайян турлари ёки функцияларининг зарур соҳада фаолият юритувчи бошқа корхонага шартнома асосида топширилиши.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум