Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳашар қандай ўтказилади

15.05.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сон қарори эълон қилинди.

 

Мажбурий меҳнат – аниқлансин ва бартараф этилсин

 

Ходимларни, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ва ўзга ташкилотлар ходимларини, талабалар ва ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг барча ҳолатларига чек қўйилади. Бу туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, бошқа турдаги ишларга ҳам тааллуқли.

 

Фуқароларни мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилади. Ҳар бир ҳолат бўйича жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида тегишли ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан маълум қилинади.  

 

Ҳашар қандай ўтказилади

 

Ҳашар фақат ихтиёрий асосда ўтказилади. Унинг ташкилотчиси кимлигига қараб қўшимча талаблар белгиланади.

 

а) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:

  • умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори улар учун мажбурий тусга эга. Одатда, улар давлат байрамлари арафасида чиқарилади (мисолга қаранг);
  • ҳашар қатнашчилари ишлайдиган ташкилот ҳудудининг ўзида, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига риоя этган ҳолда ўтказилади;
  • ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш жойларини тартибга келтириш бўйича ишлар бажарилади. Бошқа турдаги жамоатчилик ишларини, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришга мажбурлаш қатъиян тақиқланади.

 

б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолини фақат тегишли маҳалла ҳудудидаги ишларга жалб этишлари мумкин. Бунда қуйидаги турдаги ишларни бажаришга йўл қўйилади:

  • ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
  • болалар, спорт майдончаларини жиҳозлаш;
  • моддий маданият мерос объектларини соз ҳолатда сақлаш;
  • дафн этиш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва соз ҳолатда сақлаш.

 

Бу – муҳим! Автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланди.

 

Ҳужжат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Бош прокуратура, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва бошқа ваколатли идоралар зиммасига бир қатор топшириқлар юклатилган.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум