Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари устидан назорат кучайтирилади

27.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Хавфли ишлаб чиқарш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 291-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан иккита ҳужжат тасдиқланди.

 

1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган ҳамда идентификациядан ўтган хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИЧО) реестрда мажбурий ҳисобга олинади.

 

Реестр Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қуйидаги тартибда юритилади:

  • ҳисобга олиш рақамини бериш билан ХИЧО тўғрисидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;
  • ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаш ёки уни Реестрдан чиқариш орқали.

 

ХИЧОни реестрда ҳисобга олиш ундан фойдаланувчи ташкилотнинг аризасига асосан ҳисобга олиш схемаси бўйича амалга оширилади.

 

2. Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот раҳбари ишлаб чиқариш назоратини таъминлайди. У ишлаб чиқариш назорати тўғрисидаги локал ҳужжат ишлаб чиқилишини ташкил этади, ушбу ҳужжат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари билан мажбурий келишилади.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • ташкилотда ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлар юкланиши мумкин бўлган шахслар доираси;
  • ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • текширилиши зарур бўлган фаолият турлари ва соҳалари;
  • ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби;
  • ХИЧОда саноат хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби.

 

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар йил якунлари бўйича, шунингдек сўровга кўра ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши тўғрисидаги ахборотни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари ва бошқа ваколатли органларга тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2020 йилдан кучга киради.

 

Эльмира Сиразиева.