Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2020 йил охиригача алмаштирилиши керак

06.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2017 йилдаги 116-сон “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ҳайдовчилик ҳужжатларининг янги шакллари тасдиқланди

 

Қарор билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг янги шакллари ва тавсифи тасдиқланди.

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси пушти рангдаги пластик шаклда, 54 х 86 мм ўлчамда бўлади ҳамда бир нечта ҳимоя даражасига эга. Шунингдек, гувоҳнома 2 ҳарфли ва номери 6 рақамли серияли рақамни сақлайди. Бунда ҳужжатда лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади.

 

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома  - худди шу шакл ва ўлчамдаги кўк рангдаги ҳужжат бошқалар қаторида авто тўғрисида тўлиқ маълумотларни (русуми, модели, тури, кузов/шасси рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигателнинг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ранги, ҳайдовчининг ўриндиғи билан биргаликда ўтириладиган ўринлар сони, тик туриладиган ўринлар сони, алоҳида белгилар) сақлайди.

 

Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон тўртбурчак шаклидаги, ўлчамлари 54 х 86 мм бўлган зичлиги бир кв.метрга 140+/-5гр 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган пахта чаноғи кўринишидаги умумий сув белгиси мавжуд. Талонда ўтказилган техник кўрик натижаси, жорий ва навбатдаги техник кўрикдан ўтиш санаси кўрсатилади.

 

Жорий йилнинг 1 октябридан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш бошланади.  Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади.  

 

Алмаштириш қандай тартибда амалга оширилади?

 

Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагиларига икки босқичда алмаштирилади:

  • 1.10.2017 й.дан 31.12.2018 й.га қадар – эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар – улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;
  • 1.01.2019 й.дан 31.12.2020 й.гача – эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун,  уларнинг берилган санасидан қатъи назар – мажбурий тартибда.

 

Ўз навбатида,  автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017-2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич – мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади.

 

Бу муҳим! Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.


 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16