Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов ошди

30.10.2017

Ички ишлар вазирининг (рўйхат рақами 2303-1, 16.10.2017йил) буйруғи билан Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларининг баъзилари ўзгартирилди ва тўлдирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситасинининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари тасдиқланди. Амалдаги ҳужжатларни алмаштириш 2020 йилга қадар босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Ўзгарган ва қўшимча ставкаларнинг солиштирма жадвалини тақдим этамиз.

 

 Ставканинг аввалги хажми

 Ставканинг янги  хажми

 Қўшимча ставкалар

Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш

 ЭКИҲнинг 20%

 

ЭКИҲнинг 70% 

Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги вақтинчалик гувоҳномани олиш – ЭКИҲнинг 20%

Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги йўқотилган гувоҳноманинг дубликатини олиш

 

Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги яроқсиз ҳолатга келган, зарарланган ёки ўғирланган гувоҳноманинг дубликатини олиш ЭКИҲнинг 70%

 

Автомототранспорт воситасини воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги вақтинчалик гувоҳнома дубликатини олиш ЭКИҲнинг 1%

 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш

ЭКИҲнинг 20%

ЭКИҲнинг 70%

 

 Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш

 

Янги намунадаги йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини бериш ЭКИҲнинг 1 баробарида

 

Йўқотилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва  (ёки) унинг танлони ўрнига  янги намунадагисини олиш –  ЭКИҲнинг 1 баробарида

 

Яроқсиз ҳолатга келган, зарарланган ёки ўғирланган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини олиш, жумладан, эскиси ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки)  унинг талонини олиш ЭКИҲнинг 70%

 Вақтинчалик рухсатнома олиш

 

Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатномани олиш – ЭКИҲнинг 10%

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16