Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2025йилдаги 642-сон "Вазирлар Маҳкамасининг"Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори билан белгиланган "avtota'lim.uz " модули орқали электрон шаклда шакллантирилади.
Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шахснинг ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлиги тўғрисидаги электрон гувоҳнома Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг "avtota'lim.uz" модули орқали реал вақт режимида автоматик тарзда тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, 20.07.2022 йилдаги 393-сон ВМҚ билан таълим ташкилотлари ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) дастурига мувофиқ ягона намунадаги ҳайдовчиларни тайёрлашни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг электрон базасини юритиш учун моддий-техник базага, шунингдек ушбу маълумотларни ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига реал вақт режимида киритиш имкониятига эга бўлиши кераклиги белгиланган.
"e-avtota'lim.uz" модули уч ой муддатда реал вақт режимида ягона электрон сертификат берилишини назорат қилиш учун ҳайдовчиликка ўқитиш бўйича тадбиркорлик субъектларининг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
Ягона намунадаги электрон сертификатлар учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжат билан электрон гувоҳнома намунаси ҳам тасдиқланди.