Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни олиб кириш қатъий назорат қилинади

13.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги “Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимиз ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида, қарор билан:

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ, Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар реестрига киритилган хорижий экспорт қилувчиларга рухсат берилади;
  • товарларни олиб киришга рухсатнома олиш учун йиғим белгиланди – БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
  • белгиланишича, ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2020 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.