Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилади

12.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 11 май куни “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан 2021-2023 йилларда республикада ушбу соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди:

  • иқтисодий ўсишни таъминлашда хизматлар соҳасини муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини 2 бараварга ошириш;
  • аҳолига тайёр бизнес режалар ва лойиҳалар тақдим этиш, уларни касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи “комплекс хизматлар” кўрсатишни ташкил этиш;
  • республикада хизматлар соҳасининг ривожланганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтириш;
  • хизматлар соҳасида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб хизматлар турларини кенгайтириш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларда транспорт, молиявий, шунингдек, банк, туризм ҳамда савдо хизматлари қамровини кенгайтириш;
  • республиканинг барча ҳудудларида мавжуд таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари салоҳиятини ошириш, уларнинг сифатини яхшилаш, бунда хусусий секторни жалб қилиш учун қулай иқтисодий ва инфратузилмавий шароитларни яратиш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари;
  • Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилади. У қуйидагиларни назарда тутади:

а) хизмат кўрсатувчи, янги ташкил этилган субъектлар сони, хизматлар ҳажми ва турлари, яратилган иш ўринлари, солиқ базаси ва бошқа муҳим кўрсаткичлар асосида қуйидагиларнинг фаолиятини баҳолаш:

  • тегишли соҳаларга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари;
  • уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқарув ходимлари;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси;
  • вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

б) хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтингини “Business Indicator” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантириш, юритиш ва эълон қилиш;

в) баҳолаш натижаларини ҳар ярим йилда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

г) баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ижобий кўрсаткичга эга бўлганда – уларни рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда – интизомий жавобгарликка тортиш.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига $300 млн  эквивалентида кредит линияси очилади.

 

Қуйидагиларга топшириқлар берилди:

  • “Ўзмиллийбанк” АЖга тижорат банкларига қайта молиялаштириш мақсадида 2021 йил якунига қадар 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим объектлари ва йирик савдо комплексларини ташкил этиш лойиҳалари учун халқаро молия институтларининг $200 млн миқдоридаги маблағларини жалб қилиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

а) 2021-2023 йиллар давомида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари томонидан туман (шаҳар)ларда деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари барпо этилишида кўмаклашиш;

б) Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилишини таъминлаш.

 

Савдо ва кўнгилочар кўчаларда кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотилади. Барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

 

Қуйидагилар бекор қилинади:

  • янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки;
  • 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16