Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ходимларнинг ўртача йиллик сони қандай аниқланади?

21.02.2017

Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2858, 2017 йил 17 февраль) билан Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Белгиланишича, тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган барча ходимларни, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларни (бундан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлар бажараётган, хизматлар кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно) ўз ичига олади. Бунда унитар корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда (агар мавжуд бўлса) ишлаётган ходимларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

 

Ҳужжатда меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг, ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик ва ўртача ойлик сонини ҳисоблаш формулалари, шунингдек тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш бўйича қуйидаги шартли мисол келтирилган.

 

Тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини 24 май санасида бошлади. Мазкур тадбиркорлик субъекти билан 24 майда меҳнат шартномалари тузган ва меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилган ходимлар сони 70 кишини ташкил қилди. 27 майда 6 киши ишга қабул қилинди, 28 майда 1 киши билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 29 майда 5 киши ва 31 майда яна 4 киши ишга қабул қилинди.

 

Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони ҳисобот ойининг ҳар бир календарь куни учун ходимлар сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади. Бунда дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ходимларнинг сони ушбу кунлардан олдинги иш кунидаги ходимларнинг сонига тенг деб ҳисобланади.

 

Май ойи санаси

Ходимлар сони (киши)

24

70

25 (дам олиш куни)

70

26 (дам олиш куни)

70

27

76

28

75

29

80

30

80

31

84

Ходимларнинг

ўртача ойлик сони

(70 + 70 + 70 + 76 + 75 + 80 + 80 + 84) : 31 = 19,5

 

Йилнинг кейинги ойлари учун меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.

 

Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.

 

Ойлар

Ходимларнинг ўртача ойлик сони (киши)

Май

19,5

Июнь

85

Июль

90

Август

90

Сентябрь

92

Октябрь

93

Ноябрь

89

Декабрь

87

Ходимларнинг ўртача йиллик сони

(19,5 + 85 + 90 + 90 + 92 + 93 + 89 + 87) : 12 = 53,8

 

Тадбиркорлик субъекти томонидан октябрь ойида 3 нафар ташқи ўриндошлар билан меҳнат шартномалари тузилиб, 1-ташқи ўриндош учун иш вақтининг муддати кунига 3 соатдан 26 кун, 2-ташқи ўриндош учун кунига 2 соатдан 20 кун ва 3-ташқи ўриндош учун кунига 1 соатдан 15 кун белгиланган.

 

Ташқи ўриндошлар

Ташқи ўриндошларнинг жорий ойда ишлаган иш вақти (соат)

1-ташқи ўриндош

78 (26 кун х 3 соат)

2-ташқи ўриндош

40 (20 кун х 2 соат)

3-ташқи ўриндош

15 (15 кун х 1 соат)

Ташқи ўриндошларнинг жами ишлаган иш вақти

78 + 40 + 15 = 133

 

Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ олти кунлик (40 соатли) иш ҳафтаси учун октябрь ойида иш вақтининг нормал муддати 174 соатни ташкил этади.

 

Ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони қуйидагига тенг бўлади:


 133 киши*соат

–––––––––––––– = 0,8 киши

           174 соат

 

Йилнинг кейинги ойлари учун ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.

 

Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади:

 

Ойлар

Ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони (киши)

Октябрь

0,8

Ноябрь

1,2

Декабрь

1,8

Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони

(0,8 + 1,2 + 1,8) : 12 = 0,3

 

Декабрь ойида тадбиркорлик субъекти томонидан 5 нафар жисмоний шахс билан хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобот йилининг 13 декабридан 23 декабригача бўлган муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилди. Мазкур ҳолатда, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача ойлик сони қуйидагича аниқланади:

 

Декабрь ойи санаси

Ходимлар сони (киши)

13

5

14

5

15

5

16

5

17 (дам олиш куни)

5

18 (дам олиш куни)

5

19

5

20

5

21

5

22

5

23

5

Ўртача ойлик сони 

(5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5 + 5) : 31 = 1,8

 

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади:


  1,8 киши

––––––––– = 0,2 киши

       12

 

Шу тариқа, ҳисобот йили учун меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 53,8 ни, ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони 0,3 ни, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони 0,2 ни ташкил қилди.

 

Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади:

 

Ходимларнинг типлари

Ходимларнинг ўртача йиллик сони (киши)

Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар

53,8

Ташқи ўриндошлар

0,3

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишлаётган ходимлар

0,2

Жами

53,8 + 0,3 + 0,2 = 54,3

 

Олинган натижа кўп қийматга қараб бутун сонгача яхлитланади.

 

Демак, ҳисобот йилида тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сони 55 кишини ташкил қилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 20 майдан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16