Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади

06.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 28.08.2021 йилдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 548-сон қарор қабул қилинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тартиби жорий этилади. Чора-тадбирлар Президентнинг 24.08.2021 йилдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5230-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди:

  • маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг асосий вазифалари ва функциялари;
  • ҳуқуқлари, шахсий масъулияти ва  жавобгарлиги;
  • фаолиятини ташкил этиш ва уни баҳолаш;
  • энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари.

 

Намунавий низомларга асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларига:

  • 2021 йил 10 сентябрга қадар ҳар бир ҳоким ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
  • 2021 йил 1 октябрга қадар ҳокимнинг маслаҳатчилари, маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16