Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳокимият, бизнес ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги тизими мустаҳкамланди

03.11.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Қарорда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг таҳлили келтирилган.

 

2016 йилнинг 9 ойида республикадаги барча давлат ва маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 338,2 мингта мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга кўпайган. Шундан мурожаатлар сони:

 

Вазирлар Маҳкамасига

16,3 мингта

вилоят ҳокимликларига

50 мингта

шаҳар ва туманлар ҳокимликларига

200,8 мингта

вазирликлар, идоралар ва

хўжалик бошқарув органларига

71,2 мингта

 

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар қуйидаги ҳокимликларга келиб тушган:

 

Тошкент шаҳар

14,8 мингта (29,9%)

Тошкент вилояти

5,9 мингта (12%)

Самарқанд вилояти

4,1 мингта (8,3%)

Андижон вилояти

3,5 мингта (7,2%)

Наманган вилояти

3,3 мингта (6,8%)

Қашқадарё вилояти

2,8 мингта (5,7%)

Сурхондарё вилояти

2,7 мингта (5,6%)

 

Вилоятлар ҳокимликларига қуйидаги масалалар бўйича мурожаатлар ошган:

 

банк-кредит

2,4 баравар

маҳалла

58,7%

ички ишлар

48,5%

нафақа

48%

агросаноат инфратузилмаси

46,2%

тадбиркорликни ривожлантириш

34,6%

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишлари

32,8%

халқ таълими

26%

иш, иш ҳақи

21,3%

соғлиқни сақлаш

16,6%

маданият ишлари

16%

оила

16%

олий ва ўрта махсус таълим

10%

қурилиш

9%

уй-жой ва ер олиш

7%

ёқилғи-энергетика

6,4%

 

Вазирлик, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми қуйидагиларга тўғри келган:

 

Адлия вазирлиги

10 мингта

Меҳнат вазирлиги

4,4 мингта

Молия вазирлиги

3,8 мингта

Халқ таълими вазирлиги

2,1 мингта

Давлат солиқ қўмитаси

6,2 мингта

Давлат рақобат қўмитаси

3,7 мингта

“Ўзтрансгаз” компанияси

4,3 мингта

“Ўзавтосаноат” компанияси

3,1 мингта

 

Таъкидланишича, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органларида мурожаатлар билан ишлаш масаласи танқидий муҳокама этиб борилган, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган, уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган ва қонуний талаблари қаноатлантирилган. Шу билан бирга, таҳлиллар натижаси ҳақиқатан ҳам жойларда жиддий муаммолар мавжудлигини, уларнинг ечимлари ўз вақтида топилмаганлигини, мурожаатларни кўриб чиқишдек долзарб масалага раҳбарлар томонидан панжа орасидан қаралаётганлиги ҳамда масъулиятсизлик ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўйилганлигини кўрсатган.

 

Шунингдек ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар статистикаси келтирилган.

 

2016 йил 24 сентябрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлардан Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига республиканинг барча ҳудудларидан қуйидагилар орқали жами 77,1 мингта мурожаат келиб тушган:

 

ишонч телефонлари (1000 ёки 0-800-210-00-00)

34,9 мингта

веб-сайт (pm.gov.uz)

40,3 мингта

ЎзЛиДеп ҳудудий партия ташкилотлари

1,9 мингта

 

Ушбу мурожаатлардан 20,9 мингтаси вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кўриб чиқиш жараёнида, 33 мингтаси ижрога юборилган, 23,2 мингтаси ҳал этилган.

 

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига энг кўп мурожаатлар ҳудудлар кесимида қуйидаги ҳудудлар фуқароларидан келиб тушган:

 

Тошкент шаҳри

27 мингта

Тошкент вилояти

10 мингта

Фарғона вилояти

5,8 мингта

Қашқадарё вилояти

5,3 мингта

Андижон вилояти

4,2 мингта

 

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бўйича эса асосий мурожаатлар қуйидагиларга тўғри келган:

 

Ички ишлар вазирлиги

8,6 мингта

Меҳнат вазирлиги

2,7 мингта

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1,2 мингта

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

626 та

Марказий банк ва тижорат банклари

3,4 мингта

Суд департаменти

2 мингта

Пенсия жамғармаси

1,6 мингта

“Ўзтрансгаз” компанияси

2,2 мингта

“Ўзавтосаноат” компанияси

692 та

“Ўзбекэнерго” компанияси

967 та

 

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаатлар қуйидаги масалаларни қамраб олган:

 

уй-жой ва ер (ипотека кредити, таъмирлаш, олди-сотди, ички йўлларни таъмирлаш)

10,8 мингта

суд жараёни, ҳуқуқ-тартибот ходимлари хатти-ҳаракатлари

5,4 мингта

табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва иссиқ сув

4,6 мингта

меҳнат ва бандлик

4,5 мингта

таълим

2,6 мингта

фуқаролик паспорти

1,5 мингта

соғлиқни сақлаш

1,4 мингта

 

Ҳужжатда айтилишича, қисқа муддатда виртуал қабулхонага кўп сонли мурожаатларнинг келиб тушиши жойлардаги, айниқса шаҳар ва туман миқёсидаги мутасадди раҳбарлар халқнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқмаслигини, аксарият ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига эътиборсиз эканлигини кўрсатган.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тегишли тузилмаларга Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали маҳаллий ҳокимият органларига, вазирлик ва идораларга келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, назоратга олиш ва уларнинг ҳисоботини юритиш бўйича, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди, шунингдек айрим мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2016 йил 31 октябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16