Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хоразмда халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилади

30.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 171-сон қарорида белгиланган.

 

Хоразм вилояти, Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 65-уй манзилида жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилади.

 

Ҳужжатда халқаро мактабнинг асосий вазифалари белгиланган. Булар, хусусан, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек чет тиллари чуқур ўқитилишини ташкил этишдан иборат.

 

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактабнинг 7-синфига 60 нафар ўқувчи қабул қилинади.

 

Шунингдек мактаб-интернатда:

  • хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳисобланган, иқтидорли ўқувчиларнинг шартнома асосида таълим олиши имконияти яратилади;
  • хорижий мамлакатларнинг ўқув дастурлари қўлланилиши мумкин;
  • хорижий мамлакатлардан ўқитувчиларни ишга қабул қилишга рухсат берилади.

 

Қарорга мувофиқ халқаро мактаб барча зарур жиҳозлар билан таъминланади, мактаб учун 20 ўринли турар жой биноси қурилади. Адлия вазирлигига ҳомийлик хайрияларини жамлаш учун ғазна ҳисобварағини очишга рухсат берилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2020 йилдан кучга кирди.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум