Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қилиб таъсисчи директорни асоссиз хизмат сафарлари учун жавобгарликка тортиши мумкин Ер солиғи бўйича шакллантирилмаган ҳисобот учун жарималар бўлмайди, лекин пеня бўладими? Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак

Хорижга чиқиш паспортини почта орқали олиш мумкин

06.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 04.11.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ -380-сонли Қарор имзоланди.

 

Ўзгартиришларга кўра, хорижга чиқиш паспортини почта орқали етказиш ҳақида сўров мавжуд бўлганда, маълумотларни йиғиш пункти ходими ҳужжатни почта хизмати ходимига топширади.

 

Почта ходими хорижга чиқиш паспортини фуқарони яшаш манзилига етказади, у уйда бўлмаган тақдирда ҳужжатни почта бўлимида 10 кун давомида сақлайди. Мазкур муддат ичида фуқаро ҳужжатини олиб кетмаса, хорижга чиқиш паспорти маълумотларни йиғиш пунктига қайтарилади.

 

Почта хизмати ҳақи фуқаро томонидан тўланади.

 

Шунингдек, эндиликда бола учун хорижга чиқиш паспортини олишга сўровномани тўлдиришда вояга етмаган шахснинг ота-оналари ва қонуний вакиллари болани хорижда қаровсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-01-21
  • USD:12975.09 (+0.00) сум
  • EUR:13373.43 (+0.00) сум
  • RUB:127.63 (+0.00) сум