Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Мол-мулк солиғини унинг бозор қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш бўйича талабномага қандай жавоб бериш лозим – buxgalter.uz да ўқингКим фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлайди - buxgalter.uz да ўқингАгар таътилдан чақириб олишса, нима қилиш керак - buxgalter.uz да ўқинг10 июлгача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Хорижга чиқиш паспортлари 2019 йилдан амал қилишни бошлайди

17.08.2017

 

Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар қилинади.


Ҳужжатга кўра 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Шу санадан бошлаб Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти (хорижий паспорт) жорий этилади.

 

Бунда 2021 йилнинг 1 январига қадар кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига амалда қўлланилаётган 2011 йилги намунадаги биометрик паспортдан фойдаланган ҳолда чиқиш мумкин. Агар кириш визаси талаб этилса, ундаги рухсат ёзуви стикерининг амал қилиш муддати тугагунга қадар чиқиш мумкин.

 

Паспортнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар визасиз режим бўлган давлатларда бўлиш ва шундай давлатлар ўртасида ҳаракатланиш мумкин. Кириш учун визалар зарур бўлган  мамлакатларда ҳам худди шу қоидалар амал қилади. Бироқ, агар фуқаро визасиз режим бўлган хорижий давлатда бўлса, аммо виза талаб қилинадиган мамлакатга жўнаб кетмоқчи бўлса, стикернинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ундан хорижий биометрик паспорт олиш талаб этилади.  

 

Хорижий паспортларни ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, ТИВнинг Консуллик бошқармаси ва мамлакатимизнинг хориждаги консуллик муассасалари расмийлаштиради. Биометрик хорижий паспортни персоналлаштиришни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази амалга оширади.

 

Замонавий АКТ қўлланилган ҳолда уларни расмийлаштириш ва бериш тизими келгуси йилнинг 1 декабригача ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег Заманов,

экспертимиз.