Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хорижий инжиниринг компаниялари томонидан Ўзбекистонда лойиҳа гуруҳлари ташкил қилинади

23.02.2018

 

Президентнинг 22.02.2018 йилдаги  «Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.


Ҳужжатда иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.



Биринчидан, лойиҳалаш ва лойиҳани бошқариш соҳасида муҳандис кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади. Чет эл таълим муассасаларидан ва инжиниринг компанияларидан етакчи мутахассислар ва муҳандис-лойиҳаловчиларни ўқув жараёнига кенг жалб этилади.


Иккинчидан, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари талабалари иқтисодиёт базавий тармоқларининг корхоналари ва лойиҳа институтларида мажбурий стажировкадан ўтадилар. Бу қуйидаги олий ўқув юртларида таълим олувчиларга тегишли:

  • Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
  • Тошкент шаҳридаги Инха университети;
  • Тошкент кимё-технология институти;
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти,
  • Навоий давлат кончилик институти.

 

Мазкур олий таълим муассасалари ўқув режалари ва дастурларига лойиҳани бошқариш ва лойиҳалаш асослари бўйича дарслар киритилади, улар лойиҳани бошқариш ва лойиҳалаш асослари бўйича янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминланади. У ерга талабалар учун муаллифлик машғулотлари ва мастер-класслар ўтказиш учун етук мутахассислар ва муҳандис-лойиҳаловчиларни жалб қилинади.

 

Учинчидан, лойиҳа ишларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш лозим.  Ривожлантириш давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишда чет эл инжиниринг компаниялари хизматлари ўрнини босқичма-босқич эгалланади.

 

Тўртинчидан, иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларида контрактлар бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошираётган чет эл инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳа институтларида лойиҳа гуруҳлари ташкил этилади. Шу тариқа,  мамлакатимиз муҳандис-лойиҳаловчилари ва бошқа мутахассисларга лойиҳалашнинг замонавий стандартлари амалий ўргатилади.

 

Лойиҳа гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистондаги норезидент доимий муассаса мақомисиз амалга оширади.


Бешинчидан, лойиҳа ишларини сифатли бажариш учун лойиҳа институтлари зарур замонавий ташкилий техника ва асбоб-ускуналар, хорижий илмий-техник адабиётлар, жаҳондаги ихтисослаштирилган нашрлар маҳсулотлари, шунингдек, илғор дастурий маҳсулотлар билан жиҳозланади.

 

Бундан ташқари, лойиҳа институтларига қуйидагилар рухсат этилади:

  • чет эллик юқори малакали мутахассисларни тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида лойиҳа ишларини бажаришга жалб этиш ва уларга халқаро амалиётда қабул қилинган нарх ва миқдорларга мувофиқ хақ белгилаш;
  • хорижий ташкилотлар ва мутахассислар билан ишлаганда ҳар қандай техник ва тижорий ҳужжатлар ва ахборотдан биргаликда фойдаланиш. Давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат маълумотлар бундан мустасно.

 

«ЎзИнжиниринг» РЛИ иқтисодиёт базавий тармоқларида лойиҳалаш ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, у ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, иқтисодиёт базавий тармоқларининг корхоналари ва лойиҳа институтлари ўртасида юқори малакали муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилувчи орган ҳисобланади.

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 23.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум