Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хорижий ОАВ мухбирларининг аккредитациядан ўтиши тезлашади

24.03.2018


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга (ВМнинг 24.02.2006 йилдаги 33-сон қарорига илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига биноан Ўзбекистонда материалларни, шу жумладан, кинохроникал, унинг туристик салоҳияти, табиати, маданияти, анъаналари ва аҳоли турмуш тарзи тўғрисидаги дастурларни, публицистик ва тарихий материалларни суратга олишни мўлжаллаётган хорижий ОАВ вакиллари учун вақтинча хорижий мухбир сифатида аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома мурожаатнома Ташқи ишлар вазирлигига тушгандан кейин 5 иш кунигача муддатда берилади.

 

Хорижий давлатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган ОАВ вакиллари ҳам вақтинчалик аккредитацияни шу муддатда оладилар. Бунинг учун хорижий давлатнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига расмий вербал нотаси талаб қилинади. Ушбу ҳолда белгиланган ҳужжатларни (мухбирлик пунктини очиш юзасидан ТИВга мурожаатнома хати, ОАВ тўғрисида маълумотнома-ахборот, мухбирнинг таржимаи ҳоли маълумотлари ва тегишли намунадаги 4 та фотосуратини) тақдим этиш талаб қилинмайди.

 

Ўзбекистонга ташрифни ёритиш учун расмий делегацияларга ҳамроҳлик қилаётган фотосуратчи ёки видеооператор ходимларга эса акредитациядан ўтиш бекор қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, стандарт тартибда вақтинча аккредитациядан ўтиш тартиб-таомили 2 ҳафтани ташкил этган.

 

Бироқ вақтинчалик хорижий мухбир аккредитациясининг амал қилиш муддати максимал 6 ойдан 3 ойгача қисқартирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум