Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди

27.12.2016

Президентнинг 20.12.2016 йилдаги ПФ–4891-сон Фармони билан Президентнинг 27.06.1995 йилдаги ПФ–1193-сон “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Тузатишлар билан мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди, шундан кейин у сўзсиз қайта сотилиши керак

 

Худди шундай ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2016 йилдаги 409-сон қарорига биноан қуйидаги ҳужжатларга киритилди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг  29.06.2000 йилдаги  245-сон “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
  • Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (10.07.2001 йилдаги 294-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади