Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хорижликлар учун ТДЮУга суҳбатлар 2-10 август кунлари ўтказилади

15.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги 347-сон Қарори билан Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.04.2017 йилдаги ПҚ–2932-сон Қарорига мувофиқ 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб хорижий фуқаролар ТДЮУга бакалавр босқичига қабул квоталаридан ташқари, суҳбат йўли билан тест синовлари топширмасдан хорижий валютада контракт суммасини тўлагач, қабул қилинади.

 

ТДЮУ бакалавриятига қабул учун ҳужжатларни хорижий фуқаролар Интернет орқали топширади. Қабул қилиш тўғрисидаги ариза аниқ вақт режимида электрон шаклда тўлдирилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади: таълим йўналиши, ўқиш тили ва шакли; хорижий фуқаронинг маълумоти; хорижий фуқаро суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белги.

 

Электрон шаклдаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • хорижий фуқаро паспорти ёки ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
  • белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган, ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган таълим ҳақидаги ҳужжат;
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.

 

Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим. Аризани ҳужжатлар «РDҒ» форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.

 

Электрон аризалар 15 мартдан 15 июлгача қабул қилинади. Ҳужжатларнинг асл нусхалари суҳбат ўтказилишидан 3 кун олдин тақдим этилади.

 

Дунёқараши, касбий лаёқати ва мотивацияси, умумий интеллектуал ва маънавий-ахлоқий даражасини аниқлаш нуқтаи назаридан ўтказиладиган суҳбат 2-10 август кунлари бўлиб ўтади.

 

Суҳбат натижалари хорижий фуқарога балларни қўйишни (0 дан 100 гача) назарда тутадиган рейтинг тизими бўйича аниқланади ҳамда махсус комиссия мажлисининг ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган баёнида қайд этилади. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.

 

Хорижий фуқароларни қабул қилиш жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори ўтказилгандан сўнг (15 сентябрдан кечиктирилмай) ТДЮУ ректори буйруғи билан расмийлаштирилади. Хорижий фуқароларга 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган хорижий фуқароларга стипендия тўланмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



  

Олег Заманов, 

          экспертимиз


 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум