Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хотин-қизларнинг муаммолари қандай ҳал этилади

04.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 145-сон қарори қабул қилинди.

 

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низом;
  • Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг таркиби.

 

Қарор билан "Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун харажатлар қоплаб бериш тартиби тасдиқланган. Харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ва Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

 

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар “Аёллар дафтари” билан ишлаш электрон тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш топширилган.

 

Электрон тизим Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Ушбу тизим ёрдамида қуйидаги имкониятлар берилади:

  • ижтимоий-ҳимояга муҳтож хотин-қизнинг “Аёллар дафтари”га киритиш ҳақидаги мурожаатини бевосита қабул қилиш;
  • ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижалари, агарда мурожаатни қаноатлантириш рад этилган бўлса, рад этиш асосларини тақдим этиш;
  • “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турларини кўрсатиш;
  • “Аёллар дафтари” орқали ёрдам кўрсатилаётган хотин-қизларнинг рўйхати ва уларнинг ҳар бирига кўрсатилган ёрдамларнинг аниқ турлари, ҳажми ҳамда келгусида режалаштирилаётган тадбирлар билан танишиб чиқиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16