Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик шахслар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловлар бўйича ЖШДС ҳисоботини қандай қайта топширади? Ўзини ўзи банд қилган шахс ортиқча тўланган солиқларни қандай қайтариб олади МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқд Soliq иловасида электр энергияси истеъмолини қандай текшириш керак Чек-лист: ташкилот ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўғрисидаги қарорни олганда нима қилиш керак Суд ҳужжатлари давлат ижрочиси томонидан ижро этилиши учун нима керакСуд ҳужжатлари давлат ижрочиси томонидан ижро этилиши учун нима керак

Ҳудудий футбол ассоциациялари ташкил этилади

26.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сон қарор қабул қилинди. Ҳужжат Президентнинг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонида қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун қабул қилинган.

 

Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилди:

  • юқори иқтидорга эга булган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
  • ушбу соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш;
  • футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
  • футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратиш;
  • футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали ўзбек футболи брендини яратиш.

 

Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қуйидагилар топширилди:

  • ҳудудий футбол ассоциациялари учун  бино ва иншоотлар тақдим этиш ҳамда ҳомийлар бириктириш;
  • моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда  футбол маҳорати мактаблари, шунингдек, футболга ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантиришни доимий назорат қилиш;
  • “Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақаларини молиялаштириш.

 

Футболни ривожлантириш харажатлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2025-09-17
  • USD:12285.16 (+0.00) сум
  • EUR:14514.92 (+0.00) сум
  • RUB:148.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг