Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хўжалик юритувчи субъектларнинг махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади

26.05.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-141-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароити яратилишини давом эттириш, шунингдек, ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини ошириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Фармон билан қуйидагилар белгиланди:

  • 2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади. Бунда, хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилган махсус мақсадли ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи уларнинг асосий ёки иккиламчи ҳисобварақларига ўтказилади;
  • махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида очилади ва ёпилади;
  • махсус мақсадли ҳисобварақларни очиш ва (ёки) ёпиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан мажбурий равишда келишилади.

 

Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатида айрим хўжалик юритувчи субъектларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлардан вақтинча фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш топширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16