Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳукумат томонидан айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди

07.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 150-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентлари тасдиқланди:

  • кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш. Ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт. Кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, фақат электрон шаклда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди;
  • чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш). Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 130-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади;
  • солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш;
  • Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш);
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари – юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш;
  • солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум