Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳукумат томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди

05.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда харид қилишга рухсат берилди.

 

Бош вазирнинг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазирига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Қозоғистон Ҳукумати ва «Продовольственная контрактная корпорация» миллий компанияси билан  буғдойни мақбул нархларда импорт қилиш бўйича келишув тузиш тоширилди.

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавзахира» давлат захираларини бошқариш қўмитаси томонидан Қозоғистоннинг озиқ-овқат контракт корпорацияси билан апрель - июль ойларида 100 минг тонна буғдой ва ун етказиб бериш бўйича шартнома имзоланади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклиф киритиш топширилди.

 

Қарорда белгиланишича, импорт қилинадиган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғини темир йўллар орқали ташиш 50%ли чегирма билан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16