Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Ҳунармандчилик фаолияти турлари рўйхати қисқарди

03.01.2017

Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра (29.07.2009 йилдаги  216-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳунармандчилик фаолияти турлари 42 тадан 34 тага қисқартирилди.

Гулли композициялар аранжировкаси, витраж ишлари, наққошлик ишлари, ёғоч меъморчилиги, соатларни таъмирлаш, мебелларни безаш, авторлик кийим-бошлар ва пойафзаллар тайёрлаш, миллий ширинликлар, нон-булка маҳсулотлари ва донали овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш, металлни таъмирлаш ишлари, муқовалаш ишлари, дурадгорлик ишлари, газламаларга безак бериш, қўлда тўқиш ишлари ҳунармандчилик фаолияти тури деб тан олинмайди.

 

Мазкур фаолият турлари энди Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди (7.01.2011 йилда 6-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Бунда гулли композициялар аранжировкаси, мебелларни безаш, наққошлик ишлари, соатларни таъмирлаш билан шуғулланган собиқ ҳунармандлар 3 нафаргача ходим, қолганлари 2 нафаргача ходим ёллаши (ҳунармандлар 3 нафаргача ёлланма ходим ва 5 нафаргача шогирдга эга бўлишга ҳақли) мумкин.

 

Тузатишлар Президентнинг  27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 30.03.2010 йилдаги ПФ-4210-сон Фармони билан белгиланган ҳунармандларни қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод этиш бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январида ўз ниҳоясига етади. Шу пайтдан бошлаб ҳунармандлар қатъий белгиланган солиқни ойига 0,5 ЭКИҲ миқдорида тўлашади. Таққослаш учун: бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ойига 10 ЭКИҲ баробаричага тўлашлари шарт.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 




 

Самир Латипов,
экспертимиз.