Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳуқуқий тарғибот қандай баҳоланади

25.04.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2019 йилдаги 342-сон қарори билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тасдиқланди.

 

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирларни назарда тутадиган Президентнинг 9.01.2019 йилдаги ПФ-5618-сон Фармонида ушбу низомни ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берилган.

 

Мониторинг қилиш ва баҳолашни ўтказиш Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юклатилди. Асосий мақсад – ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу борада давлат органлари ва ташкилотларнинг масъулиятини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий қилиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.

 

Мониторинг қилиш ва баҳолашда қуйидагиларнинг бажарилиши ҳолати таҳлил қилинади:

  • Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, “йўл хариталари”;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режалари;
  • давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўзининг соҳа фаолиятига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш юзасидан тасдиқланган тарғибот режалари.

 

Мониторинг қилиш ҳар йили икки маротаба (май ва октябрь ойларида), масъул давлат органлари ва ташкилотларидан ҳуқуқий тарғибот бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тегишли маълумотларни сўраб олиш орқали амалга оширилади. Зарурат бўлганда жойига бориб ўрганилади.

 

Олинган маълумотлар таҳлил қилинади, ўтказилган тадбирлар самарадорлиги эса ҳужжат билан тасдиқланган махсус баҳолаш тизими индикаторларига мувофиқ баҳоланади.

 

Баҳолаш натижаларига кўра салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўрилади.  Давлат органи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда унинг раҳбари огоҳлантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Ленара Хикматова.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум