Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари махсус техника ва ускуналар билан таъминланди

16.06.2017

Президентнинг 6.06.2017 йилдаги Ф–4957-сон Фармойиши билан 2015 — 2019 йилларда Марказий Осиё давлатлари 463 учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси Дастурларини амалга ошириш доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

МХХ, ИИВ, ДБҚ ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази лойиҳа доирасида тақдим этилаётган ускуналар, техника ва транспорт воситаларидан (ҳаммаси бўлиб 28 та) самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан, Ўзбекистон томонидан масъул ижрочи органлари саналади.

 

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида:

  • ускуналар, техника ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
  • хорижда ва юртимизда ишлаб чиқарилган транспорт воситалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан;
  • ускуналар, техника ва транспорт воситаларини мажбурий сертификатлаш жараёнларидан озод этилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17