Меҳнат вазирлиги томонидан “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарида.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Хусусий кадрлар агентликлари учун қонун қабул қилинади
Хусусий кадрлар агентликлари учун қонун қабул қилинади
14.02.2017
МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 35-ялпи мажлисида қабул қилинган “Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида”ги Намунавий қонун (28.10.2010 йилдаги 35-14-сон қарор) лойиҳага асос қилиб олинган.
Мазкур қонун лойиҳаси хусусий бандлик агентликлари, яъни ходимларни танлаш, шунингдек талабгорларга бўш иш ўринларини эгаллашга кўмаклашиш ва меҳнат бозорида бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи нодавлат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.
Бундан ташқари, хусусий кадрлар агентликлари фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияни бажаришлари мумкинлиги кўзда тутилаётир. Бироқ бу фаолият учун лицензия талаб қилинади.
Лойиҳада рекрутинг ташкилотлари, шунингдек меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда улар ишидаги алоҳида жиҳатлар, хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ўз аксини топган.
Лойиҳага кўра, хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан назоратни ижро этувчи ҳокимиятнинг ваколатли органлари амалга оширади.
Лойиҳа тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
- Касса инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»
- Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди
- Аутсорсинг компаниясига ЭРИ қандай берилади
- Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги нималар билан шуғулланади
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда меҳнат муносабатларининг қандай белгилари бўлмаслиги керак
- ЭРИни аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз, нимани кўзда тутиш лозим
- Рўйхатдан ўтиш барча учун мажбурий
- Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун бериладиган субсидиялар миқдори ўзгартирилди