Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ички аудит миллий стандартлари ишлаб чиқилди

31.10.2022

Рус тилида ўқиш

Молия вазирининг “Ички аудит миллий стандартларини тасдиқлаш ҳақида”ги 52-cон буйруғи имзоланди (24.10.2022 йилда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 3394).

 

Ҳужжат билан бюджет маблағларини тақсимловчилар ва улар тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг ички аудит хизмати учун миллий стандартлар ўрнатилмоқда.

 

Стандартларга мувофиқ:

  • ички аудит хизмати ўз фаолиятида вазирлик ва идоранинг бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақил ҳисобланади ва бевосита вазирлик ва идора раҳбарига бўйсунади ҳамда унга ҳисобдордир;
  • ички аудит тадбирлари ички аудит йиллик режаси асосида ички аудит объектида ўтказилади;
  • бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали ички аудит тадбири ўтказиладиган ички аудит объектлари аниқланганда, ички аудит тадбирлари вазирлик ва идора раҳбари қарори асосида ўтказилади;
  • ички аудит тадбири ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи ёки ички аудит хизмати ходими томонидан ўтказилади;
  • ички аудит хизмати ички аудит объекти раҳбарига аудитдан 5 кун олдин ички аудит тадбири давомида бажариладиган ишлар тўғрисида қисқача маълумот, ички аудит тадбирини ўтказишда тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш муддатлари, ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи аъзолари рўйхатини илова қилган ҳолда хабарнома юборади.

 

Шунингдек, 2023 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ички аудит хизмати ходимининг малакаси ички аудит миллий малака сертификати орқали тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2022 йилдан кучга кирган.

                                                                                    

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16