Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ички ишлар органларига олиб келинган шахсларни алкотестерда текширишади

09.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2024 йилдаги 190-сон “Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаш учун олиб келинган  шахслар алкоголли ичимлик истеъмол қилганликларини аниқлаш учун алкотестерда текширувдан ўтишади.

 

Қуйидагилар алкотестер текширувини ўтказиш учун асос бўлади:

  • шахснинг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;
  • шахснинг бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
  • шахс нутқининг бузилганлиги;
  • шахс қўл бармоқларининг қалтираши;
  • шахс юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги.

 

Алкотестер текшируви камида 2 нафар холис иштирокида, зарур ҳолларда эса шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади.

 

Текширувдан олдин масъул ходимлар текширилувчи шахс ва холисларни алкотестернинг ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништиради, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификатини (нусхасини) кўрсатади.

 

Текширилувчи шахснинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, масъул ходимлар текширилувчи шахсга нисбатан алкоголли ичимликларни истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан холислар иштирокида баённома расмийлаштиради

 

Текширилувчи шахс алкотестер текширувидан ўтишдан бош тортган ёки унда текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, масъул ходимлар ушбу шахсни тиббий текширувдан ўтказиш учун даволаш-профилактика муассасасига олиб борадилар.

 

Маълумот учун: МЖтКнинг 187-моддаси. Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно – БҲМнинг ½ баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум