Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИИВ лицейларига ўқишга кираётганлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади

23.03.2018

 

Ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази қарори (15.03.2018 йилда 2982-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Тиббий кўрикдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг тиббиёт бўлимларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади. Ўқишга кираётганлар услубий кўрсатмалар (алоҳида иловада келтирилган) асосида бирламчи ва якуний тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

Бирламчи тиббий кўрикда абитуриентнинг амбулатор тиббий картаси (025-шакл) ва унинг ота-онаси ҳақидаги асосий анамнестик маълумотлар (касалликлари, жароҳатлари ва ҳ.к.) ўрганилади. Комиссия ушбу ҳужжатларни абитуриент рўйхатда турадиган жойдаги тиббиёт муассасаларидан сўраб олади.

 

Қуйидаги мажбурий таҳлиллар ва текширувлар ўтказилади:

  • умумий таҳлиллар;
  • гепатитнинг «В» ва «С» (HBsAg, HCV) маркерлари; RW (Вассерман реакцияси); ОИТС/ОИВни (ОИТСга қарши кураш марказларида топширилади) аниқловчи қон таҳлиллари;
  • қоннинг АЛТ, АСТ, умумий оксил ва билирубин таҳлиллари;
  • ЭКГ;
  • ЭФГДС – қизилўнгач, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакнинг ичи ва шиллиқ пардасини кўрикдан ўтказиш учун эндоскопик текширув;
  • УТТ;
  • флюорография.

 

Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида ИИВ лицейларида ўқишга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар аниқланади. Уларнинг рўйхати иловада келтирилган бўлиб, 109 позициядан иборат. Улар мавжуд бўлганда ўқувчи якуний тиббий кўрикка қўйилмайди.

 

Якуний тиббий кўрик ўқувчининг соғлиғида бирламчи тиббий кўрикдан кейинги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтказишда иштирок этаётган ҳар бир шифокор ўз йўналиши бўйича тиббий кўрикни амалга оширади ва тиббий хулоса беради. Комиссия барча шифокорларнинг хулосалари ва тиббий текширувлар натижалари асосида ўқишга яроқлилик ёки яроқсизлик тўғрисидаги якуний қарор чиқаради.

 

Қарор асосида лицейларнинг қабул комиссияларига юбориладиган маълумотнома расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 16.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум