Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИИВ профилактика инспекторлари уй-жой билан таъминланади

25.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йилдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 317-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2021-2023 йилларда ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойлари билан таъминлаш дастури тасдиқланди.

 

Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

  • Жами - 2 965 та, шундан 2021 йилда 993 та, 2022 йилда 988 та ҳамда 2023 йилда 984 та уй-жойни янгидан қуриш;
  • Жами - 223 та, шундан 2021 йилда 80 та, 2022 йилда 72 та ҳамда 2023 йилда 71 та янги хонадон харид қилиш;
  • Жами - 161 та, шундан 2021 йилда 63 та, 2022 йилда 51 та ҳамда 2023 йилда 47 та уй-жойни тўлиқ таъмирлаш.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ДУК - Дастур доирасида хизмат уй-жойларини қуриш бўйича буюртмачи ҳисобланади.

 

Хизмат уй-жойлари Президентнинг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ 0,02 гектар ҳажмдаги ер участкаларида жойлаштириладиган, ҳовли иншоотларига эга бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойларнинг намунавий лойиҳаси бўйича қурилади.

 

Қурилиш компанияларини танлаш учун тендер ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум