Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижарани лизинг билан адаштирмаслик учун

19.10.2016

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 2016 йил 12 октябрь) билан “Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиришлар киритилди.

Белгиланишича, низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартибини белгилайди.

 

Алоҳида ҳолатларда Низомда гап ижара хусусида эмас, балки молиявий ижара хусусида боришига аниқлик киритилди. Жумладан:

 

а) 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» ёки турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ёхуд бошқа тегишли счётлар дебети, шунингдек, кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларда шунчаки ижара эмас, балки айнан молиявий ижара объектини харид қилиш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатган мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар олдидаги қарзларнинг сўндирилиши билан боғлиқ операциялар акс эттирилади.

 

б) фақат мол-мулкни кейинчалик молиявий ижарага олиш (лизинг) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) мол-мулкини сотиш операцияларига олди-сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181-сон, 2002 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун  ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16