Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижодий йўналишлар бўйича кириш синовлари топширилмайди

11.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 261-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.11.2017 йилдаги ПҚ–3389-сон қарорига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларини топшириш тартиби ўзгаради. Асосий ташкилий янгиликлар ҳақида бу ерда ўқинг.  

 

Ҳужжат билан тест синовларини ўтказишнинг айрим қоидаларига ўзгартириш киритилди. Уларнинг асосийларини кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан, синовлар 15 кун давомида (1 августдан 15 августгача) икки сменада ўтказилади: биринчиси – соат 8:00 да, иккинчиси соат 15:00 да бошланади. Тест ўтказиладиган сана ва вақт ҳар бир абитуриентга бериладиган рухсатномада (ДТМ) кўрсатилади.

 

Иккинчидан, абитуриент танлаган таълим йўналишига қараб бир, икки ёки учта (илгари – икки ёки учта) фан мажмуаси бўйича тест синови ўтказилади. Тест топшириқлари сони ўзгармади – ҳар бир фан бўйича 30 тадан. Топшириқларни бажариш вақти – ҳар бир фан бўйича бир соатдан.

 

Учинчидан, 17 та таълим йўналиши бўйича тест синовлари ўтказилмай олий таълим муассасаларига қабул амалга оширилади (қуйидаги жадвалга қаранг). Улар ўрнига касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. 

 

Т/р

Билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари

Номи

Код

ГУМАНИТАР СОҲА

Педагогика

100 000

110 000

1.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси

5110800

2.

Мусиқа таълими

5111100

3.

Жисмоний маданият

5112000

Санъат

150 000

4.

Бастакорлик санъати

5150100

5.

Санъатшунослик (турлари бўйича)

5150200

6.

Актёрлик санъати (турлари бўйича)

5150300

7.

Режиссёрлик (турлари бўйича)

5150400

8.

Дирижёрлик (турлари бўйича)

5150500

9.

Вокал санъати (турлари бўйича)

5150600

10.

Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)

5150700

11.

Рангтасвир (турлари бўйича)

5150800

12.

Дизайн (турлари бўйича)

5150900

13.

Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

5151100

14.

Амалий санъат (турлари бўйича)

5151200

15.

Хореография (турлари бўйича)

5151300

16.

Халқ ижодиёти (турлари бўйича)

5151600

                 ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ

                 Хизмат кўрсатиш соҳаси

600 000

610 000

17.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)

5610500

 

Ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишлар рўйхати қабул комиссиялари томонидан махсус эълонлар тахтасига жойлаштирилади. Касбий ижодий имтиҳонлар белгиланган муддатдан аввал ўтказилади. 22 июлга қадар уларнинг натижалари махсус базага киритилиши ва Давлат тест марказига тақдим этилиши шарт.

 

Тўртинчидан, синов ўтказиладиган хоналарда ҳар 30 нафар абитуриентга мўлжалланган видеокузатув тизимлари ўрнатилади. Бу, шу жумладан ота-оналарнинг жараённи онлайн режимида кузатишларига имкон яратади.

 

Эътибор беринг! Ҳужжат ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасаларига (филиалларига) ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум