Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижтимоий ходимлар учун кўрик-танлов: ғолиблар БҲМнинг 10 дан 20 баравари миқдорида мукофот олади

08.02.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2024 йилдаги “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 69-сон қарори қабул қилинди.

 

 “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, унга асосан:

  • кўрик-танлов саралаш (ҳудудий) ва финал (республика) босқичларидан иборат бўлади;
  • унда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ижтимоий ходимлари, ижтимоий ходим ассистентлари, шунингдек, ННТнинг (хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича) ижтимоий ходимлари иштирок этиши мумкин.

 

Финал босқичининг ғолиби БҲМнинг 20 баравари миқдорида, 2 ва 3-ўринни эгаллаганлар – тегишинча БҲМнинг 15 ва 10 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Кўрик-танловни ўтказиш тўғрисидаги ахборот ҳар йили 1 апрелга қадар Агентликнинг сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилади.

 

Кўрик-танловда иштирок этиш учун 1 апрелдан 30 апрелга қадар Агентлик сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

 

Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи май ойида, республика босқичи эса – июнь ойида ўтказилади.

 

Кўрик-танлов қуйидаги синовлар асосида ўтказилади:

  • ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест синовлари;
  • IQ ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;
  • иштирокчилар билан якка тартибдаги суҳбат.

 

Иштирокчилар 100 балли шкала бўйича баҳоланади.

 

Ҳудудий босқичда 1–3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар кўрик-танловнинг республика финал босқичида иштирок этиш учун қўйилади. Шунингдек, пул мукофотидан (тегишинча БҲМнинг 5, 3 ва 2 баравари миқдорида) ташқари, мазкур шахсларга (давлат олий таълим муассасаларининг “ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича таълим олаётган бўлса) тўлов-контракт суммасининг тегишинча 100, 50 ва 25 фоизи тўлаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум