Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иккинчи даражали бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағлари қисқартирилди

24.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “2020 йил учун иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида” 574-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан Президентнинг 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарори билан тасдиқланган  бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат ташкилотлари ўз тасарруфидаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари етказилишини таъминлаш топширилди.

 

2020 йил учун иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари

 

Бюджет маблағлари тақсимловчиларининг номи

млн сумов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3 073 313,8

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси

45 007,4

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

4 234,1

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

1 459,3

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

261 656,8

Маданият вазирлиги

609 079,6

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

60 643,4

Ўзбекистон Бадиий академияси

66 638,8

шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

722,0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

10 400,3

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

623 816,0

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


Ўзбекистон Футбол федерацияси

4 340,6

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

100 000,0

Вазирлар Маҳкамаси

1 422 214,4

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

5 328,2

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

3 491,8

Давлат тест маркази

10 869,6

Олий аттестация комиссияси

1 009,6

Дин ишлари бўйича қўмита

55 477,9

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

3 840,2

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи

2 097,0

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

18 724,3

шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

8 000,0

Миллий антидопинг агентлиги

2 319,1

"Нурлы жол" ва "Овози тожик" газеталари таҳририятлари

1 104,0

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

3 197,3

Давлат персоналлаштириш маркази

7 693,0

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

4 824,0

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази

1 362,8

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

131 578,4

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

2 057,6

Президент Администрацияси

721 029,0

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


Давлат бошқаруви академияси

18 012,2

Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси

8 427,8

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

19 222,6

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

103 032,4

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

59 361,4

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

4 770,6

Тиббиёт бош бошқармаси

86 912,6

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

111 089,4

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

38 033,9

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

7 940,3

Бош прокуратура

869 893,3

шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:


Мажбурий ижро бюроси

235 819,8

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

108 786,5

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий. 


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум