Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Имом Мотуридий ИТМнинг ишлаш тартиби белгиланди

11.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 6.11.2020 йилдаги “Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 693-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қабул қилинган қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси ва устави тасдиқланди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда - Академия) ректорига, зарур ҳолларда, Имом Мотуридий ИТМ (кейинги ўринларда - Марказ) тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Академияга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўриш топширилди.

 

ОЎМТВ, Маданият вазирлиги ҳамда Фанлар академиясига буюк аждодларимиздан қолган ёзма манбалар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, олий таълим муассасалари ва музей фондларида сақланаётган қўлёзма ҳамда тошбосма манбаларнинг факсимиле, фото, сканер нусхалари билан Марказни бепул таъминлаш топширилди.

 

Академия, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар марказини тугатиш ва унинг мавжуд моддий-техника базасини белгиланган тартибда Марказга бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Қарор билан:

  • Марказга бириктирилган 1 та енгил хизмат автотранспорт воситаси учун лимит ажратиш;
  • мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Академиянинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Инновацион ривожланиш вазирлигига амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурлари учун республика бюджетидан грантлар доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб эса - Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

 

Марказ Академиянинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

 

Белгиланишича, Марказ илмий ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори татбиқ этилади.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум